Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суриядан қайтган шахс Сурхондарёда қўлга олинди

Суриядан қайтган шахс Сурхондарёда қўлга олинди

Иллюстратив фото

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сурия Араб Республикасида фаолият юритувчи халқаро террорчилик гуруҳлари таркибида жанговар тайёргарликдан ўтиб, Ўзбекистонга қайтган шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 2001 йилда Музработ туманида туғилган С.А. 2019 йилда диний таълим олиш мақсадида Миср Араб Республикасига чиқиб кетади. Бироқ, қайд этилган шахс Мисрда ҳужра шароитида диний таълим олиш жараёнида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик гуруҳи аъзоларининг ғоявий таъсирига тушган бўлиб, ушбу манзилдан Туркия орқали Суриянинг «ўчоқли ҳудуд»ларига чиқиб кетган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтиб, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келган.

Амалга оширилган фаол тадбир натижасида қўлга олинган С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг