Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда кoврак маҳсулотини экспорт қилувчи янги корхона иш бошлади

Сурхондарёда кoврак маҳсулотини экспорт қилувчи янги корхона иш бошлади

Фото: O`zLiDeP

Депутат сўрови билан Сурхондарёда кoврак маҳсулотини экспорт қилувчи янги корхона иш бошлади. Бу ҳақда O`zLiDeP сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, «Xudoyqul Samariddin Nasriddinovich» фирмаси раҳбари Самариддин Худойқулов Сурхондарё вилояти «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан коврак ўсимлиги хом-ашёсини йиғиб-териб олиш учун хўжалик раҳбари А.Рўзиқуловга мурожаат қилган эди. Аммо ўрмон хўжалиги раҳбари унинг бошқа вилоятдан эканини айтиб, норозилик билдирган. Рад жавобини олган тадбиркор ортга чекинмай, O`zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгашидан ёрдам сўради.

Партиянинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлимига келиб тушган ушбу мурожаат депутатлик гуруҳи билан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижасида халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қурбон Шукуров «Боботоғ» ўрмон хўжалиги раҳбари Абдуфаттоҳ Рўзиқуловга депутатлик сўрови юборди. Депутат ташаббуси билан тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди.

– O`zLiDeP вилоят Кенгаши кўмаги билан «Боботоғ» ўрмон хўжалигида ўз фаолиятимизни бошладик, – дейди у. – Айни чоғда ўттиз нафар ёшлар билан кунига 55 кг каврак маҳсулоти қазиб оляпмиз. Бу ўсимликни эса Ҳиндистон ва Афғонистонга экспорт қиляпмиз.

Таъкидлаш керак, «Xudoyqul Samariddin Nasriddinovich» фирмаси ўсимликлар хом-ашёсини йиғиб-териб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Корхонада 100 нафарга яқин йигит-қиз мавсумий иш билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг