Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда ҳарбийларга янги уйлар топширилди (фото)

Сурхондарёда ҳарбийларга янги уйлар топширилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Сурхондарёнинг Денов туманида қуриб битказилган янги уйларнинг калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Уйларни топшириш маросимида Денов тумани ҳокими Бахтиёр Иботов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллариҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли жами 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил режаси бўйича 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг