Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарё​га инсонпарварлик ёрдами жўнатил​ди (фото)

Сурхондарё​га инсонпарварлик ёрдами жўнатил​ди (фото)

Фото: «fvv.uz»

Навоий вилояти ҳокимияти томонидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 18 май куни кўп миқдорда ёғингарчалик ёғиши оқибатида табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «fvv.uz»

Маълум қилинишича, инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 90 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кўрпа-тўшак, ёстиқ ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар мавжуд. Инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш ва етказиш Навоий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига юклатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг