Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сувни кўп ичиш зарарли: шифокорлар далилларни илгари суришди

Сувни кўп ичиш зарарли: шифокорлар далилларни илгари суришди

Фото: «Pixabay»

«Business Insider»нинг ёзишича, агарда одам буйраклари ишлов бера оладиган даражадан кўп миқдорда сув ичишда давом этса, унинг саломатлигида муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Нашрнинг аниқлик киритишича, буйраклар соатига тахминан 800-1000 миллилитр сувни ишлаб бера олади. Агарда меъёр ошириб юборилса, организмда натрий баланси бузилади.

Олимлар бу ҳолатни сувдан «маст бўлиш» деб номлашди. Бунда қон босими барқарорлиги бузилади, оқибатда мия функциясига шикаст етиб, кома, ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин, дейишмоқда мутахассислар.

Шифокорларнинг таъкидлашича, сувни ўта кўп ичиш организм учун сувсизланишдан кам хавф туғдирмайди. Айниқса, буйрагида муаммоси бор инсонлар сув билан «ўйнашмаганлари» маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг