Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Сувни ростан ҳам кўп исроф қилмоқдамиз

Сувни ростан ҳам кўп исроф қилмоқдамиз

Фото: Xabar.uz

Сувни ростанам кўп исроф қиламиз, ичмаймиз, айнан исроф қиламиз.

20 йилдан кейин болаларимиз чўлда яшаётганида мана шу бемаъни «хайп» учун бизни қарғаса, ҳақли бўлади. Ҳар нарсага гурра кўтарилавермай, сал ўйлаб кўринглар.

Бизда асосий сув исрофи (90%) қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Ҳам маънан, ҳам жисман эскирган ирригация тизимимиз ва сувга нисбатан масъулиятсиз муносабатимиз туфайли қанча сув исроф бўлаётганини тасаввур ҳам қилолмаса керак шу хайпчилар.

Қурғоқ маконнинг қоқ ўртасида яшаб туриб шариллатиб сув оқизиб идиш, гилам, машина ювадиган одамлар «кўп сув ичяпмиз» деган гапга истеҳзо қилишини тушунмайман, рости.

Асли қишлоқ хўжалигими, маиший турмушми — фарқи йўқ, ҳамма бало бизнинг сувга муносабатимизда, «сув текин» деган дунёқарашимиздадир. Ҳозирги аҳволимизда бу ғирт варварча фикрлаш, мен сизларга айтсам.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2040 йилга келиб Ўзбекистон 60% гача сув танқислигига дуч келади.

Шунда истеҳзо ва кулгига ҳолимиз қолармикан? Улкан чўлга айланамиз бу кетишда, ўртоқлар!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг