Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сувсоз» ДУК раҳбари ўзгарди

«Сувсоз» ДУК раҳбари ўзгарди

Фото: «Сувсоз» ДУК

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу йиғилишда Мирҳидоятов Тоҳир Шарапович «Сувсоз» давлат унитар корхонаси бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Т.Мирҳидоятов «Тошкент агро захира хизмат» давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, у 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 1982 йилда тамомлаган. 2003-2012 йилларда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012-2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, йиғилишда Каримов Феруз Фарҳодович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ф.Каримов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, у 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом университетини 2008 йилда тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 - 2017 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг