Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди «свет» нархи камида 3 йил ўзгармайди

Энди «свет» нархи камида 3 йил ўзгармайди

Фото:«Uznetpress»

Ҳукумат қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергия тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Ҳужжат билан, тариф сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Истеъмолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш шулар жумласидандир.

Тарифларни белгилашда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоя қилинади.

2023 йилгача тарифларни шакллантириш методикасига босқичма-босқич ўтилади.

2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

Ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатлари мувозанатга келтирилади.

Ҳужжат билан тарифларни шакллантиришнинг принциплари белгиланди.

Жумладан, тарифларни шакллантиришда камситмайдиган ёндашув жорий этилади, тарифларни белгилаш асосланмаган сиёсий таъсирга дучор этилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг