Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадқиқот: пенсияга эрта чиқиш — умрни узайтиради

Тадқиқот: пенсияга эрта чиқиш — умрни узайтиради

Фото: «АиФ»

Пенсияга эрта чиқиш умрни узайтиради — «Regnum» ёзишича, Амстердам университети олимлари бунга ўз тадқиқотлари давомида амин бўлишди.

Тадқиқотга кўра, пенсияга эрта чиққан нидерландиялик 54 ёшдан катта давлат хизматчилари ўртасида охирги беш йилда ишлашда давом этаётганларга нистабан ўлим ҳолати 42 фоиз кам кузатилган.

Олимларнинг фикрича, бунинг икки асосий сабаби бор:

Биринчидан, пенсияга чиқиш сизга эркинлик бериб, ўз саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуриш имконини беради. Кўпроқ ухлайсиз, спорт билан шуғулланишингиз мумкин, тобингиз қочса вақтида шифокорга борасиз.

Иккинчидан, пенсияга чиқиш сизни ишингиз билан боғлиқ оғир босимдан қутқаради. Катта ёшли ишловчиларда, масалан, қон босими кўтарилиб кетиши хавфи шундан.

Голланд олимлари ишлашни эрта тўхтатганлар ўртасида инсульт ёки юрак-қон томир касалликлари туфайли ўлим ҳолатлари анчайин камайганини ҳам қайд этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг