Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиланд соҳилларида чекиш тақиқланди

Таиланд соҳилларида чекиш тақиқланди

Фото: «Путешествие и переезд в Таиланд»

Таиланд қироллигининг денгиз ва соҳил ресурслари департаменти маълумотларига кўра, қиролликнинг 15 та вилоятидаги 24 пляжда чекиш тақиқланди. Улар қаторидан Пхукет оролидаги машҳур дам олиш жойлари, Патайя, Хуахиндаги курорт шаҳарлар ўрин олган.

Унга бўйсунмаганлар 100 минг бат баробаргача жаримага тортилиши (3 минг доллардан ортиқ), шунингдек, 1 йил озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Пляжга кириш учун чекувчилар эндиликда тамаки маҳсулотларидан воз кечишлари керак бўлади.

Пляжларда огоҳлантирувчи ёзувлар тақиқ қўйилишидан бир неча ой аввал ўрнатилган. Бу ерларда чекиш учун алоҳида жойлар ҳам бор бўлиб, улар шишали павильонлардан иборат. Масалан, биргина Пхукет оролининг Матонг пляжида олтита ана шундай кабиналар мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг