Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиландда оёғи синган ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Таиландда оёғи синган ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Фото: ФВВ

2018 йил 23 январь куни соат 13:20 да ФВВ Марказий аппаратида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ташкил этилган тезкор штабнинг 147-10-50 телефон рақамига Ўзбекистон Республикаси фуқароси Темур Шокиров қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 январь куни Таиланд Қироллиги Паттая шаҳрига 3 нафар дўсти билан дам олишга келган Қудрат Тўхтаназаров скутерни бошқараётган вақтда эҳтиётсизлик сабабли йиқилиб, тан жароҳати олган.

Вазирлик ФВБМ тезкор навбатчиси зудлик билан мазкур маълумотни Ташқи ишлар вазирлигига етказиб, сўнгра Ташқи ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан ҳамкорликда мазкур фуқарони соғ-омон олиб келиш бўйича чоралар кўрилди ва фуқаро Қ.Тўхтаназаров 3 нафар ўртоғи билан 2018 йил 25 январь куни соат 03:30да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

Жабрланган фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда кутиб олиниб, махсус техника ёрдамида соат 05:25да Республика травматология институтига жойлаштирилди. Унга «чап болдир тўпиғининг ёпиқ синиши, қониқарли туриш, қўл, оёқ ва танасида кўп шилинган жароҳат» ташхиси қўйилди. Ҳозирда аҳволи қониқарли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг