Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабаларга поездлар учун чегирмалар нега фақат қишки таътилда берилади?

Талабаларга поездлар учун чегирмалар нега фақат қишки таътилда берилади?

Фото: «Kun.uz»

«Мен талабаман. Ҳаммамиз биламиз, талабаларнинг қишки таьтиллари пайтида самолёт, поездларга чегирмалар берилади. Нима учун ёзги таътиллар пайтида бу каби чегирмалар амал қилмайди?»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган.

Фармон билан тугайдиган йилнинг охирги тўрт куни ва янги йилнинг биринчи ўн кунлиги даврида ўқувчилар ва талабаларга ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътил берилиши белгиланиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга талабалар ва ўқувчилар учун йўл ҳақи чипталарига 50 фоизлик чегирма билан сотиш вазифаси юкланган.

Мазкур фармонда берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, демак, талабаларга фақат қишки таътилдагина самолёт, поездларнинг чипталари учун чегирма берилади. Ёзги таътилдаги чегирмалар бўйича эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ҳеч қандай вазифа юклатилмаган.

Аммо бу борада ҳам талаба ва ўқувчилар учун чегирмалар яратилса, ажаб эмас. Сабаби, айнан ёзги таътилда талаба ёшларнинг мазкур йўл транспортларидан фойдаланиш эҳтиёжи янада ошади. Қолаверса, июл-август ойлари учун стипендиялар янги ўқув йилида берилишини ҳисобга олсак, талабаларга ёзги таътилда чегирмалар яратилиши мақсадга мувофиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг