Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этган университет раҳбарлари вазифасидан озод этилди

Талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этган университет раҳбарлари вазифасидан озод этилди

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча кун муқаддам «Қорақалпоғистонда мажбурий меҳнат — университет кафедра мудири талабаларни ўз фермер хўжалигида ишлашга мажбурлади» номли мақола эълон қилган эдик.

Мақолада Қорақалпоқ давлат университети Химия-технология кафедра мудири Махсет Айимбетов талабаларни ўзининг «Шортанбай танги» фермер хўжалигига дала ишларига мажбурий турда меҳнатга жалб қилгани айтилган эди.

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, ушбу воқеа юзасидан ўрганиш олиб борди. Ўрганишлар жараёнида мақолада айтилган воқеалар ўз исботини топди.

Шундан сўнг университетнинг кимё-технология кафедраси мудири М.Айимбетов ҳамда кимё-технология факультети декани Р.Курбаниязов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг