Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли шоир собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг эски қилмишидан воқиф этди

Таниқли шоир собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг эски қилмишидан воқиф этди

Фото: «Gazeta.uz»

Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил «Фейсбук»даги саҳифасида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳақидаги ҳикояни ўқувчилари эътиборига ҳавола этди.

Шоирнинг айтишича, Рашиджон Қодиров ўз вақтида Президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган Аҳмаджон Отажоновни тўрт йилга туҳмат билан қамаб юборган. Бунга А. Отажонов Қодировни қаттиқ танқид қилгани сабаб бўлган.

Шоир собиқ амалдор собиқ прокурорни нега танқид қилганига ҳам ойдинлик киритган. Айтишича, Р. Қодиров Хоразм, Самарқанд ва Андижон вилоятларида кўп йиллар хоким бўлиб ишлаган Бектош Раҳимовнинг куёви бўлган. Аммо «газанда» Гдлян (таъриф — М. Исмоилники) Бектош Раҳимовни пахта иши бўйича ноҳақдан-ноҳақ қамаб юборгач, Рашид Қодиров Бектош Раҳимовнинг қизини учта боласи билан кўчага ҳайдаб солган ва «менинг бундай хотиним, бундай болаларим йўқ», деб Гдляннинг олдида ўзини оқлаган. У шу орқали прокуратурадаги ўз мавқеини сақлаб қолган. Аҳмаджон Отажонов уни айнан мана шу хиёнатини танқид қилган.

Аҳмаджон Отажонов ва Муҳаммад Исмоил. 
Фото: «Фейсбук» / Муҳаммад Исмоил.

Шоирнинг қўшимча қилишича, Аҳмаджон Отажонов бир кун ҳақиқат қарор топишига ишонди, умидини йўқотмади. У ҳаётининг кейинги йигирма тўрт йили мобайнида бир марта ҳаж, етти марта умра сафарини амалга оширди, қанчалик қийинчиликларга дуч келмасин, бир сафар бўлсин намоз ўқишдан тўхтамади. Худодан яхши кунлар келишини ёлвориб сўради, элу юрт олдида юзи ёруғ бўлишини интизорлик билан кутди. Ниҳоят Ўзбекистон Олий судининг қарори билан Аҳмаджон Отажонов тўлиқ оқланди, етказилган моддий ва маънавий зарар учун бир неча миллион сўм атрофида товон пули тўланадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг