Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танк биатлони энди Ўзбекистонда (видео)

Танк биатлони энди Ўзбекистонда (видео)

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб мамлакатимиздаги биринчи танк биатлони майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимни Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов кириш сўзи билан очиб берди. Танк биатлони иштирокчиларига улкан зафарлар тилади.

Шундан кейин шахсий таркиб, жанговар ва ҳарбий техникаларнинг тантанали ўтиши ҳамда вертолётларнинг кўргазмали учиши намойиш этилди. Унда мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва ўттиздан ортиқ уруш йилларидаги ва бугунги ҳарбий техникалар тантанали марш билан ўтди. Майдон узра иккита вертолётда Ўзбекстон байроғи тантанавор олиб ўтилди. Ишғол усулида ҳарбий хизматчиларнинг вертолётлардан десант бўлиб тушиши кўрсатилди. Ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.

Тадбирнинг асосий қисмида икки танк экипажининг мусобақада кўргазмали тарзда белгиланган тўсиқлардан ўтиши ва машқ шартидаги нишонларни яксон этиши кўрсатилди.

Ғолиб ва совриндор жамоа кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото:Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Иштирокчиларга дала шароитида фронт орти таъминотининг ташкиллаштирилиши ҳам намойиш этилди. Тантанада Қуролли кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

2017 йилда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида «АрМИ-2017» учинчи халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон ҳарбийлари илк бора иштирок этиб, 29 та танловнинг 8 тасида умумжамоа ҳисобида 1 та кумуш ва 4 та бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек, 2017 йилнинг октябрида Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида 29 та мамлакатнинг 139 та жамоасидан иборат қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро танловида вакилларимиз фахрли иккинчи ўринни забт этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг