Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танлов натижалари: тўртинчи йўналиш ғолиби аниқланди

Танлов натижалари: тўртинчи йўналиш ғолиби аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилганидан хабарингиз бор.

Бугун ушбу танловнинг 4-йўналиши — ғолиби ҳам аниқланди.

Ёдингизда бўлса, ушбу йўналиш шартига кўра, иштирокчилар 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган, байрам руҳи акс этган ўзларининг ёки оила аъзоларининг фотосуратларини улашишлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари), «Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасига обуна бўлишлари ёки «Telegram»даги расмий саҳифамизга аъзо бўлиб, «QK26 FOTOLAR» гуруҳига танлов учун олинган суратларни жойлашлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари) керак эди.

Танловимизнинг ушбу йўналишига 500 дан ортиқ фотосуратлар келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати улар орасидан танлов низоми ва шартларига энг мосини ғолиб деб топди. Шу тариқа Рамазонов Рустам ва унинг оила аъзолари акс этган сурат фототанлов ғолиби бўлди. Ғолибларимизни табриклаймиз!

Шу ўринда бир-биридан ажойиб суратлари билан танловимизда иштирок этган барча иштирокларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг