Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танлов натижалари: Учинчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

Танлов натижалари: Учинчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб танлов ўтказганидан хабарингиз бор, албатта.

Бугун мазкур танлов ўз якунига етди ва ғолиблар аниқланди.

Учинчи йўналиш — «Telegram» каналлари маъмурлари ўртасида ўтказилган танлов шартига кўра, ҳар бир иштирокчи ўзининг «Telegram»даги каналида «Xabar.uz»нинг «Telegram» канали (@xabaruzofficial)га ўтиш таклиф қилинган оригинал пост эълон қилиши лозим эди. Кўришлар сони бўйича энг юқори натижа кўрсатган канал маъмурияти ғолиб деб топилиши эълон қилинган эди.

Танловнинг ушбу йўналишида 30 дан ортиқ «Telegram» каналлари маъмурлари иштирок этди. Уларда эълон қилинган постлар бир неча юз минглаб аудиторияни қамраб олди. Энг муҳими, танлов баҳонасида Қуролли кучларимиз, ҳарбийлар шаънига илиқ сўзлар, байрам табриклари улашилди.

Бугун эса танловимизнинг мазкур йўналиши ғолибини эълон қилиш фурсати етди. «Telegram»даги «RealMadrid» C.F» каналида эълон қилинган пост қарийб 854 минг марта кўрилди ва канал маъмурияти энг яқин таъқибчисидан (407 минг) икки баробар кўпроқ натижа кўрсатган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.

Ғолибни табриклаймиз! Барча-барчага танловдаги иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳали яна кўп марта танлов ўтказамиз. Келгуси танловларимизда айнан Сиз ғолиб бўлишингиз ҳам мумкин. Xabar.uz ахборот-таҳлилий порталини кузатишда давом этинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг