Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Нарбаева ШҲТнинг Иккинчи аёллар форумида иштирок этади

Танзила Нарбаева ШҲТнинг Иккинчи аёллар форумида иштирок этади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Нарбаева Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иккинчи Аёллар форумида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилаётган форум 5 та сессиядан иборат бўлиб, унда минтақалараро ҳамкорликнинг гендер масалалари, аёлларнинг инклюзив ва барқарор ривожланишида аёлларнинг роли, ШҲТ ривожида хотин-қизларнинг ролини яхшилаш, таълим ва соғликни сақлаш тизимига инвестициялар жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинади.

Форумнинг иккинчи кунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иккинчи аёллар форуми ҳамда оналар кунига бағишланган «Аждодлар мероси» амалий санъат Республика ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

ШҲТ Биринчи Аёллар форуми 2018 йилнинг 15-18 май кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг