Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева муаммолар 30-40 йилдан буён йиғилгани ҳақида гапирди

Танзила Норбоева муаммолар 30-40 йилдан буён йиғилгани ҳақида гапирди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Сирдарё вилоятига хизмат сафари Гулистон шаҳрида давом этди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди. 

Сенат раиси вилоятда президент томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг иккитаси – ёшлар  ҳамда хотин-қизлар бандлиги бўйича яратилган шароитлар  билан танишди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашув ишчан муҳитда кечган.

— Келгусидаги ишларни келишиб олиб, олдимизга аниқ мақсадлар қўйишимиз керак. Дастлабки баҳони бизга халқ бўлиб ўтган сайловларда берди. Одамларнинг дардини тинглаб, муаммоларини ўрганиб, ечимини топиш асносида аҳоли билан янада яқинлашдик. Сайлов кодексимиз ҳам, умуман ҳаммамиз ҳам имтиҳондан ўтдик, — деди Танзила Норбоева ўз маърузасида.

Ўзбекистон Республикаси президентининг Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётидаги янги босқични белгилаб берганлиги, аслида бу бутун халқимиз ҳамда дунё ҳамжамиятига қаратилган Мурожаатнома эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Сенат раиси аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳақида сўз юритар экан, бу муаммолар 30-40 йилдан буён йиғилиб қолганлигини таъкидлади.

Шу билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари олдига қатор вазифалар қўйилди. Хусусан, депутатлар ҳар ойда бир маротаба соҳалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини тинглаши, ҳар бир комиссия ўз соҳасидаги энг оғриқли масалаларни доимий равишда ўрганиб ва кўриб чиқиб, улар ҳудуднинг ўзида ҳал бўлмасагина, масалани вилоят, республика миқёсига олиб чиқиши зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг