Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таомни охиригача енг, акс ҳолда жарима тўлайсиз

Таомни охиригача енг, акс ҳолда жарима тўлайсиз

Фото: «Germania.one»

Германияда ҳар йили миллиардлаб килограмм озиқ-овқат чиқиндига ташлаб юбориляпти. «Germania.one» хабар беришича, озиқ-овқат исрофгарчилигига жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида Германиядаги айрим ресторан ва кафелар овқатини охиригача емаган мижозлар учун қўшимча тўлов жорий этишди.

— Кўпгина умумий овқатланиш муассасалари озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга уринишяпти, — дейди Меҳмонхоналар ва ресторанлар ассоциацияси («DEHOGA») вакили Штефани Ҳаккел. — Биз ҳам буни истаймиз.

Масалан, Штутгартдаги «Yuoki» ресторанида бу тажриба қўлланилмоқда. Ресторан хўжайини Гoйю Луaннинг айтишича, бу билан у ресторан меҳмонларини асло ранжитмоқчи эмас. Шунчаки, одамлар ўз хоҳиш ва имкониятларига оқилона баҳо беришлари керак. «Yuoko» ресторани сайтида ҳар бир охиригача ейилмаган таом учун 1-2 евро жарима борлиги ҳақида огоҳлантирув жойлаштирилган. Бу жарималар хайрияга ишлатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг