Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тақиқланган жойга машина қўйганларга қарши «ов» бошланди (видео)

Тақиқланган жойга машина қўйганларга қарши «ов» бошланди (видео)

Кадр: «YouTube»

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидабузарлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда бир қатор чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар берилди.

Пойтахт кўчаларида тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жойида маъмурий баённомалар расмийлаштириб, транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларига риоя килинмагани оқибатида мазкур транспорт воситаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддасига асосан транспорт воситаси махсус тўхташ жойлари (жарима майдони)га эвакуация қилинмокда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритилиб, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг