Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида тожик тилида алоҳида бўлим очилди

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида тожик тилида алоҳида бўлим очилди

Скрин: «Xabar.uz»

Кеча, 9 март куни Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтининг бош саҳифасида янги бўлим ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу бўлим тожик тилидаги ўқувчиларга ўз она тилларида Ўзбекистондаги асосий сиёсий воқеалар билан танишиш имконини беради. Бўлим 1924 йилдан буён чоп этилаётган «Овози тожик» («Овози тоҷик») — Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ҳукумати газетасининг фаол кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи тўғрисидаги янгилик дастлабки маълумотлардан бири сифатида ушбу бўлимга жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг