Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги Стив Свердлов билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазирлиги Стив Свердлов билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазирлигига «Human Rights Watch» ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан 2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати келиб тушган.

«Айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони «Human Rights Watch»нинг мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда у ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради» дейилади ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг