Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбек фуқаролари мурожаатига изоҳ берди

Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбек фуқаролари мурожаатига изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»

Бир қатор ОАВда Хитой Халқ Республикасига ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаатлари тарқалган эди. Мазкур мурожаатларда улар ўзларини юборган агентлик томонидан шартноманинг айрим бандлари бажарилмаётгани борасида шикоят қилишган.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси мурожаатчилар билан алоқа ўрнатди ва мазкур масалани назоратга олди.

«ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг уларни хорижга жўнатган компанияга нисбатан талаблари қонунийлигини текшириб кўриш учун ваколатли органларга сўровнома йўллади ва ҳозирда мазкур идораларнинг тегишли хулосасини кутмоқда» дейилади хабар якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг