Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таътилдан қайтгач, ишга киришиш қийин бўлади. Нима қилиш керак?

Таътилдан қайтгач, ишга киришиш қийин бўлади. Нима қилиш керак?

Фото: «FoxyFace»

Баъзан инсон ишлашдан ҳам чарчаб, «дангасалик олами»га сайр қилишни истаб қолади. Ёки кўпчилик меҳнат таътилидан қайтгач, ишга шўнғиб кетиши бироз мушкул бўлади. Ана шундай вазиятларда қуйидаги тавсияларга амал қилиш самарали натижа беради.

1. Кунни иш жойингизни тозалашдан бошланг. Бу жараён ўз-ўзидан фикрларни жамлаб олишга ёрдам беради.

2. Фақат бир ишгагина эътибор қаратинг. Бир вақтда бир нечта ишга эътибор бериш инсонни чарчатади, холос.

3. Кунлик иш режасини тузинг. Аввалига қийин вазифадан бошланг. Шунда сизга кун давомида осон бўлади.

4. Иш вақти тугагач, нималарга улгуранингиз, бажарган ишларингизни сарҳисоб қилинг. Амалга ошганларини иш режангиздан, албатта, ўчиринг. Иш вақтида, қаҳва ичинг, ҳамкасбларингиз билан бир оз бўлса-да суҳбатлашинг.

5. Ишга боғлиқ бўлмаган ижтимоий тармоқдаги суҳбатларингизни чегаралай олинг. Бор-йўғи 2 дақиқага мўлжаллаган вақтингиз ҳам 30 дақиқага чўзилиши мумкин.

6. Ҳеч нима ўхшамаганда ҳам тушкунликка тушманг. Яхшиси, дам олинг ва эртага ҳамма ишнинг уддасидан чиқишингизга ўзингизни ишонтиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг