Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУдаги «намойиш» бўйича матбуот анжумани бошланди

ТАТУдаги «намойиш» бўйича матбуот анжумани бошланди

Фото: «Xabar.uz»

2019 йилнинг 4 сентябрида бутун Ўзбекистон бўйлаб янги ўқув йили бошланди. Ушбу кун Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари университетида ўзгача эслаб қолинадиган бўлди.

Шу куни университет биносидаги йўлакларда канцелярия буюмлари билан савдо қилишдан четлатилган хусусий тадбиркор А.Абдувахидов оила аъзолари билан бирга «намойиш»га чиқди.

Маълум бўлишича, 2018 йил давомида А.Абдувахидовга университет йўлакларида савдо қилиш учун рухсат берилган ва шартнома имзоланган. Тадбиркор учта жойда савдо олиб борган. «Xabar.uz» ихтиёрида савдо қилинган жойлар тасвири мавжуд ва яқин вақтлар ичида ўқувчилар ихтиёрига ҳавола этилади.

Матбуот анжуманида ИИВ Юнусобод тумани ИИБдан Сарвар Жўраев ва Абдулатиф Абдуаҳатов, ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан Муроджон Убайдуллаев, Давлат солиқ инспекциясидан  Камолиддин Йўлдошев ҳамда университет ректори Тўлқин Тешабоев иштирок этмоқда.

— Ижтимоий тармоқларда салбий фикрлар юзага келмаслиги учун вазиятга ойдинлик киритишга қарор қилдик. Бўлиб ўтган ҳолат бўйича исталган саволга жавоб беришга тайёрмиз, — деди ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев.

Матбуот анжумани давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг