Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна янги тайинлов, «Korzinka.uz» раҳбарининг сирлари, МИБнинг Учтепадаги рейди, Ривалдонинг Ўзбекистон ҳақидаги хотиралари, Туркияга борган Путин ва бошқа хабарлар

Яна янги тайинлов, «Korzinka.uz» раҳбарининг сирлари, МИБнинг Учтепадаги рейди, Ривалдонинг Ўзбекистон ҳақидаги хотиралари, Туркияга борган Путин ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ташқи ишлар вазири Беларусга сафар қилади

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, ТИВ раҳбарлари томонидан МДҲ форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёев Миср Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисийни Миср Араб Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади.

Жамият

Наманганлик олим АҚШнинг нуфузли мукофотига лойиқ кўрилди

Алишер ўзи ёш бўлишига қарамасдан, ҳозирда 3 нафар докторант, 4 нафар магистр талабаларга мураббий сифатида илмий раҳбарлик қилмоқда. У шогирдларига ўзининг илмий тажрибаси орқали бизнес бошқарувида илмий мақола ва диссертациялар ёзиш сирларини ўргатмоқда.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

«Ўзбекистон овози» газетаси Наманган туман ҳокимлигини танқид қилди

Ҳоким ўринбосари Ҳ.Ўринов ҳамда туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Б.Қўчқоровлар фуқароларнинг мурожаатларига беписанд муносабатда бўлган.

Олмазорда ўқувчи мактаб директорини калтаклагани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг биринчи ўринбосари Шукуров Акбар Сафарович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Учтепа тумани аҳолисининг газдан қарзи 12,5 миллиардга етди

Лекин айрим фуқаролар электр энергияси ва табиий газдан қарздорлиги ҳамда уни ўз вақтида тўлаб бориш билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Маданият

Ислом Каримов Фонди ўтказган танлов ғолиблари тақдирланди

Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳодиса

Мудҳиш ЙТҲ: маст ҳайдовчи бир инсоннинг умрига зомин бўлди

1 апрель куни соат 20:00 ларда Темирйўлчилар кўчаси «Темирйўлчилар» бекати қаршисида ҳайдовчи С.М. «Ласетти» русумли автомашинасини маст ҳолда бошқариб кетаётиб, йўл четига тўхтаган «Ласетти» автомашинасига бориб урилган.

Россияда ўзбекистонлик фуқарони ўғирлашди

Шундан кейин улар ўзбекистонлик шахсни Янги Москва ҳудудига олиб келиб, қурол билан таҳдид қилишган ва озод этишлари учун 600 минг рубль сўрашган.

Спорт

Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида кучли ўнликка кирди

— Бу кўтарилиш фақат мен учун эмас, балки бутун ўзбек халқининг ютуғидир. Мен кутаётган чемпионлик камарига эга чиқишимга бор-йўғи саккиз поғона қолди ва мен аста-секинлик билан ушбу поғоналарни босиб ўтишимга ишонаман, — дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Ривалдо қандай қилиб «Бунёдкор»да пайдо бўлганини сўзлаб берди

Мен тўп сурган «Бунёдкор» клуби ёш бўлишига қарамасдан мақсадлари олий эди. Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлаётганди. Афсуски, ҳозир клубдаги вазият билан таниш эмасман.

Иқтисодиёт

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни бошлади

Аввалроқ «Ўзбекэнерго» компанияси Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги билан 2018 йил вегетация даврида 1,5 млрд кВт.с ҳажмда электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди.

Яна бир банк хорижий валютани нақдлаштириш имкониятини тақдим этди

АТ «Алоқабанк» конверсион картадаги маблағларни банкнинг исталган филиалида ечиб олиш имконияти пайдо бўлганини эълон қилди.

«Korzinka.uz» раҳбари юзлаб миллионлик зарар ва бошқалар ҳақида гапирди

Ўзбекистон солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталида эълон қилинганди. Ушбу концепция кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Дунё

Саудия Арабистони шаҳзодаси Исроил ҳақида кутилмаган баёнот билан чиқди

«Фаластинликлар ҳам, исроилликлар ҳам ўз ерига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Минтақада нормал муносабатлар ўрнатиш ва барқарорликни таъминлаш учун биз тинчлик битимини тузишимиз лозим», — деган Муҳаммад бин Салмон «Atlantic» журналига берган интервюсида.

Қирол ва Трамп Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди

Саудия қироли Фаластин халқининг пойтахти Иерусалим бўлган мустақил Фаластин давлати тузиш ҳуқуқини қўллаб-кувватлаш масаласида қироллик позицияси ўзгармас эканлиги таъкидлаган.

Путин икки кунлик ташриф билан Анқарага келди

Бугун, 3 апрель куни Россия президенти Владимир Путин икки кунлик ташриф билан Анқарага келди. Бу Россия раҳбарининг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг илк хорижий сафаридир.

Тавсия қиламиз

«Шаблонний»дан одамгарчиликкача: боласи боғчага қабул қилинмаган ёлғиз она дарди

«Мен ёлғиз онаман. Фарзандим 2 ёшга тўлди. Энди ишга чиқишим керак, чунки ишхонам декрет пули тўлашни тўхтатди. Лекин боғчалар 3 ёшдан қабул қиламиз, 2 яшар болани олмаймиз, деяпти. Агар боламга қарасам, қандай кун кўраман? Агар ишга чиқсам, ҳеч кимим йўқ, боламга ким қарайди? Бунақа вазиятда нима қилай, илтимос, маслаҳат беринг».

Доллар олиш йўлга қўйилди. Энди сўмга муносабатимиз ўзгарадими?

Нақд пул, хорижий валюта олиш каби муаммолар ечимини топган экан, энди сизу биз — оддий фуқаролар доллардан воз кечиб, миллий валютамизга муносабатимизни ўзгартирамизми? Сўмга бўлган ҳурматни оширамизми? Айтайлик, квартира сотдингиз. Барча ривожланган давлатлардаги каби ўз ҳисоб рақамингизга мамлакатингизнинг миллий валютасида пул тушириб оласизми?

Фарзандингиз инжиқ бўлса, кўндиришнинг олтин қоидаси бор (фото)

Ҳар бир бола алоҳида эътибор талаб қилади. Шундай олтин қоидалар борки, улар дунёдаги энг гапга кирмас, инжиқ болалар қалбига ҳам йўл топишга ёрдам беради. Пол Рейбурн ва Кевин Цоллманнинг «Ота-оналар учун ўйин назарияси» асарида мана шу олтин қоидалар ҳақида сўз боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг