Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукуматдаги тайинловлар, «вафот этган» Сталлоне, «тўхтатилган» автокредит, омадсиз Месси, куёвсиз тўй, ўлим жазоси ва бошқа хабарлар

Ҳукуматдаги тайинловлар, «вафот этган» Сталлоне, «тўхтатилган» автокредит, омадсиз Месси, куёвсиз тўй, ўлим жазоси ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ҳукумат таркибида бир қатор янги тайинловлар рўй берди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари раҳбарияти таркибида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Шунингдек:

Бош вазир ўринбосари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раис бўлди

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Жамият

Ўзбекистонда куёвсиз никоҳ тўйи ўтказилди

Маълумотларга кўра, бўлажак куёв маст ҳолатда автомашина бошқаргани ва бу ҳолатда уловни бошқа шахсга бермагани учун жарима қўлланилган бўлса-да, шу вақтгача пул тўланмагани сабабли самолёт бортига қўйилмаган.

Оҳангаронда давлат пулларини ўзлаштирган мактаб директори ушланди

2018 йил 19 февраль Оҳангарон туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабида 2016-2017 йиллар давомида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширув ўтказилди.

Технология

«Mercedes-Benz» компанияси АҚШ ҳукуматини алдаганликда гумонланмоқда

Маълумотларга кўра, «Daimler» ходимлари уларнинг транспорт воситалари АҚШ стандартларига мос келмаслигини «Volkswagen» билан боғлиқ дизел можароси вақтидаёқ пайқаган.

1 июндан давлат органлари ва бюджет ташкилотлари АКТ мутахассислари маошига 100 фоизлик устама қўшилади

2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Авто

Ўзбекистонда машинани ижарага бериш хизмати жорий этилади

Бухоро ва сайёҳлик марказлари — Тошкент, Самарқанд ва Хоразм каби шаҳарларда мазкур хизмат биринчи бўлиб синовдан ўтказилади.

Эътирозлар қанчалик тўғри? «Автокредит» тўхтатилгани ростми?

Кўпчилик мижозлар таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, банклар автокредит бермаётгани, бу хизмат тўхтатилганидан шикоят қилишди. Вазиятни ўрганиш учун юқоридаги банклар билан боғландик.

Маданият

Бу қанчалик рост? Сильвестр Сталлонени «ўлди»га чиқаришди

Ижтимоий тармоқларни Голливуднинг машҳур актёри Сильвестр Сталлоне вафот этгани ҳақидаги шумхабар босиб кетди. Турли сайтларнинг ёзишича, актёр саратон хасталигидан вафот этган.

Спорт

ЎзПФЛ суперлига ўйинларини «Спорт» телеканали эфир вақтига мослади

Маълум бўлишича, бир тур доирасидаги 6 ўйин уч кунда иккитадан намойиш этилиши режалаштирилган. ЎзПФЛ тур ўйинлари бошланиш вақтини соат 18:00 дан сўнг қилиб белгилаганди.

Британияликлар адашишди: биз иккинчи ўриндамиз!

Агентлик маълумотларида Қозоғистон ва Латвиядан ташқари, Беларус, Украина ва Россия ҳам энг кўп мукофот тақдим этувчи давлатлар қаторида тилга олинган.

Месси «Челси»га бирор марта гол уролмаган. Ҳатто пенальтидан ҳам

Қизиқарли факт шундаки, шу пайтгача қадар чемпионлар лигасида юзга яқин гол урган ҳужумчи бирор марта «Челси» дарвозасини ишғол эта олмаган.

ОЧЛ. «Насаф» ўз майдонида БАА жамоасини мағлубиятга учратди (видео)

Қарши шаҳридаги «Марказий»  стадионда Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасида «Насаф»  БААнинг «Ал Васл»  жамоасини қабул қилди.

Дунё

Вашингтон амалий ҳаракатга ўтди: Маскнинг тезкор поезди станцияси айнан ушбу штатда пайдо бўлади

Айни вақтда амалдорлар «Hyperloop» туннеллар тармоғини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча йўловчиларни тезлиги минг километрни ташкил этадиган поезд орқали хавфсиз етказиб бориш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Хитойда гриппга қарши янги вакцина яратилди

Хитой фанлар академиясининг Уханьск вирусология институти олимлари нанотехнология ёрдамида гриппга қарши эмлашнинг янги турини ишлаб чиқардилар.

Таом тайёрлашда рекорд ўрнатиш навбати қирғизларга келди

Тадбирга мамлакат бош вазири, Жогорку Кенеш спикери, Бишкек шаҳри мэри ҳамда элчилар келиши кутилмоқда.

Тавсия қиламиз

Чет элда ўқиётган ёшлар ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинми?

Чет элда ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар моддий аҳволи ёмонлашгани боис ўқишини ўз ватанига кўчириши мумкинми?

Абадий тортишув: ўлим жазоси керакми?

2015 йилга келиб БМТга аъзо бўлган 193 давлатдан 169 тасида ўлим жазоси қўлланилмайди. Лекин инсоният борки, бу жазо ҳам мавжуд. Бутун дунё ҳуқуқшунослари бир бўлиб бу жазога қарши чиққанида ҳам унинг йўқолиб кетишига ишониш қийин.

Шифокор асоссиз пул талаб қилса, кимга мурожаат этиш керак?

Агар бемор унга кўрсатилган тиббий хизматдан қониқмаса ёки шифокор бемордан асоссиз равишда пул талаб қилса, кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўртача ойлик маош

– Космик сатҳни қўйиб турайлик, ерга тушайлик. – Аммо ўртача ойлик маош миқдори космик миқёсда аниқламай бўлмайди-да!

Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларида кимларга бепул хизмат кўрсатилади?

Президентнинг 2003 йил 26 февралдаги фармонига биноан ихтисослаштирилган академик Восит Воҳидов номидаги хирургия, урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмаларга (ордерларга) асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланди:

Айб фақат адашгандами?

Шунга қарамай хайрли ишлар сифати ва самарадорлигига соя солаётган маълум ҳолатлар борки, улар хусусида ожизона мулоҳаза айтиш айб бўлмас.

Истеъфога чиққан ҳарбийлар ишга жойлашишида кафолат борми?

«Қуролли кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришда кафолатлар борми?»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг