Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, подполковник Утамбетов Сабит Абдижамилович Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Утамбетов Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Валиев Дилмурод Ҳотамович Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Д.Валиев Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мавлонов Аброржон Аъзамжонович Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Мавлонов Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Умаров Сардорбек Раҳимжонович Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Умаров Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Билолохунов Нурилло Сайдуллоевич Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Н.Билолохунов Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Турсунов Зафар Жомурадович Ғузор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар З.Турсунов Қарши шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хўжамқулов Ғайрат Чориевич Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғ.Хўжамқулов Музработ тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг