Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тайвань Хитойнинг ёрдамидан воз кечди

Тайвань Хитойнинг ёрдамидан воз кечди

Фото: «Reuters»

Тайван ҳукумати зилзиланинг даҳшатли оқибатларини бартараф этишда Пекин таклиф этган ёрдамдан воз кечди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Унга кўра, кеча эрталаб Хитой ҳукумати Тайвандаги зилзила натижасида йўқолганларни топишни тезлаштириш учун қутқарув гуруҳи юборишни сўраган. Аммо Тайвань оролнинг ўз ресурслари етарли эканини айтиб, таклифни рад этган.

Маълум бўлишича, ҳозирда Тайванда қидирув-қутқарув амалиёти учун етарлича инсон ресурслари ва ускуналар мавжуд. Улар Хитойга таклиф учун миннатдорлик билдириб, ёрдамга эҳтиёжлари йўқлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтиш керак, Тайванда кузатилган кучли зилзила оқибатида 9 киши вафот этиб, 188 киши жароҳатланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг