Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» адвокатлари мессенжерни блоклаш қарори юзасидан арз қилди

«Telegram» адвокатлари мессенжерни блоклаш қарори юзасидан арз қилди

Фото:«Ekuzmenko.ru»

«Telegram» адвокатлари мессенжерни зудлик билан блоклаш борасида чиқарилган суд қароридан арз қилди. Юристларнинг фикрича, судда бирорта ҳам далил кўрсатилмаган. Адвокатларнинг арзи  мессенжер манфаатларини ҳимоя қилувчи «Агор» гуруҳининг адвокати Павел Чиковнинг телеграм-каналида эълон қилинди.

«Telegram» юристларининг фикрича, суд қарори фақат тахминларга асосланган, шу сабабли улар блоклаш ҳақидаги қарор бекор қилинишини сўрашмоқда.

«Роскомнадзор» (Алоқа, информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар устидан назорат бўйича федерал хизмат) раҳбари  Александр Жаров «The Bell» билан суҳбатда айни дамда «Telegram» деградацияси 30 фоизни ташкил қилиши борасида баёнот берди. У ўз сўзига қўшимча қилар экан, идораси мессенжер фойдаланаётган барча тармоқларни блоклай олмаганини айтди.

«Telegram» асосчиси Павел Дуров блокланганига қарамай мессенжер ҳозирча россиялик фойдаланувчилар сони камайганини кўрмаётгани ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, чекловларни айланиб ўтиш мақсадида россияликлар VPN ва прокси-сервислардан фойдаланишмоқда.

Фойдаланувчилар ёзишмаларининг шифрлаш калитлари ФСБга берилиши рад этилганидан сўнг «Telegram»  Россияда блоклана бошланди.   «Роскомнадзор» ташкилоти, шунингдек, бу ижтимоий алоқа тармоғига яширинча йўллар билан олиб кирувчи воситаларни блоклашини билдирди, «App Store» ва «Google Play» дўконларидан Россияда тақиқланган  «Telegram» мессенжерини олиб ташлашни талаб қилди.

Душанба кундан бошлаб «Роскомнадзор» «Telegram» билан боғлиқ  «Amazon» ва «Google» компанияларининг манзилларини блоклашни бошлади. Бунинг оқибатида юзлаб онлайн-сервислар, жумладан интернет-магазинлар, курьер хизматлари, онлайн-ўйинлар, «Microsoft»  компаниясининг сервислари, шунингдек Россиянинг «Одноклассники» ижтимоий тармоғи зарар кўрди.

«Роскомнадзор»нинг ўзида ҳам ўз ресурсларига киришда муаммолар борлиги маълум қилинди, бироқ муаммолар «DDoS»-ҳужумлари билан боғланмоқда. «Twitter» ишида ҳам узилишлар борлиги айтилмоқда.

«Telegram»нинг Россияда 15 миллионга яқин фойдаланувчиси бор, бу жами фойдаланувчиларнинг 7 фоизи демакдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг