Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» «Роскомнадзор» устидан ғалаба қозонди

«Telegram» «Роскомнадзор» устидан ғалаба қозонди

Фото: «Terabayt.Uz»

«Роскомнадзор» «Telegram» фойдаланувчиларига нисбатан ҳеч қандай шикоят қилмаган, улар мессенжердан бемалол фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Александр Жаров «Известия» газетасига берган интервюсида айтиб ўтди», — дея хабар бермоқда «Lenta.ru».

«Роскомнадзор»да ҳам, ФСБда ҳам, давлатда ҳам «Telegram»дан одатий ҳаёт тарзида фойдаланувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Муаммо фойдаланувчиларда эмас, балки мессенжер маъмуриятида», — деди у. «Давлат органлари ва мессенжер фойдаланувчилари орасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Бир неча «Telegram» каналларида ВПН дастурини юклашга чақириқларнинг авж олиши ўзларини элита сифатида баҳолашга уринишдир», — дея қўшимча қилган Жаров.

«Менинг фикримча, одамларни бир вақтнинг ўзида ўрганиб қолган хизматларидан, масалан, «Telegram»дан воз кечиб, бошқа бир дастурга ўтишга тарғиб қилиш имконсиз иш», — дея хулоса қилади арбоб.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни Россия ҳудудида «Telegram» мессенжери блоклаб қўйилган эди. Шунингдек, «Роскомнадзор» хизматга уланишга кўмаклашадиган ВПН дастурларига ҳам тўсиқ қўйишга тайёрлигини маълум қилган эди.

«Роскомнадзор»нинг «Telegram»га тўсиқ қўйишига компания «Telegram»нинг шифрлаш калитларини ФСБга тақдим этишга рози бўлмагани сабаб бўлган. Ушбу шифрлар ёрдамида фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларига кириш мумкин бўлади.

«Роскомнадзор» ва ФСБ вакиллари «Telegram»нинг шифрлаш калитларини тақдим этмаслиги террорчилар манфаатига хизмат қилиши мумкинлигини айтишган.

2016 йилда қабул қилинган террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳар битта мессенжер Россия махсус хизматларига шифрлаш калитларини тақдим этиши шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг