Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тергов департаментининг веб сайти ишга тушди

Тергов департаментининг веб сайти ишга тушди

Тергов департаменти сайтидан скриншот

Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг интернет тармоғида расмий веб-сайти тест режимида ишга тушди.

«www.tergovdepartamenti.uz» доменидаги ушбу веб-сайт Тергов департаменти фаолияти ҳақида, жойларда Тергов департаментнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалари юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини жорий этиш мақсадида яратилди.

Шу билан бирга, веб-сайт фуқаролар томонидан эксперт-криминалистика, Ахборот маркази ва тергов фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар бўйича кўп бериладиган саволлар юзасидан, фаолиятга оид юборилаётган саволларга тезкорлик билан ҳуқуқий жавоблар бериш, Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимлари раҳбарларининг қабул кунлари, Тергов департаменти раҳбариятининг виртуал қабулхонаси каби функцияларни қамраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг