Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терговчилар хоналари ва ҳибсхоналарга мингдан ортиқ камералар ўрнатилди

Терговчилар хоналари ва ҳибсхоналарга мингдан ортиқ камералар ўрнатилди

Фото: «Спутник»

2017 йил 10 апрелда Ўзбекистон Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Ўтган бир йилда фармон ижроси доирасида қандай ишлар қилинди? Соҳада инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, тергов тизими, жазони ижро этиш муассасаларида қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда? Бу саволларга жавоб олиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов билан суҳбатлашди.

Вазирнинг айтишича, юқоридаги фармон эълон қилингандан буён ўтган вақт мобайнида мавжуд вақтинча сақлаш ҳибсхоналари 1 минг 814, тергов ҳибсхоналари 123, махсус қабулхоналар 25 ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун мўлжалланган реабилитация марказлари 283 замонавий видеокузатув воситаси билан жиҳозланди. Кузатувни амалга ошириш ва маълумотларни қайд этиш учун зарур миқдорда монитор ва серверлар ўрнатилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ушбу видеокузатув воситаларидан 965 таси шахсларни вақтинча сақлаш камераларига, 327 таси тергов ҳаракатларини ўтказиш ва адвокатлар билан учрашув хоналарига, 364 таси йўлакларга, 161 таси маҳбуслар сайр этадиган ҳудудларга, 307 таси муассасалар атрофига ҳамда 121 таси шахсни кўздан кечириш жойларига ва ошхоналарга ўрнатилган. Кўриб турганингиздек, бутун муассаса ҳудудида маҳбусларга нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфидаги 1-тергов ҳибсхонаси мисолида оладиган бўлсак, бу ерда жами 357 видеокузатув мосламаси ўрнатилган. Замонавий услубда бунёд этилган, халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган ушбу муассасада адвокатлар, терговчилар учун алоҳида-алоҳида хоналар ажратилган. Мазкур хоналар 67 кузатув камераси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, таниб олиш хонаси, экспертиза тадқиқоти учун намуналар олиш хонаси, гувоҳлар учун хона мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг