Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда «Ақлли бекат»лар пайдо бўлди

Термизда «Ақлли бекат»лар пайдо бўлди

Фото: «Халқ сўзи»

Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан инновацион жамоат транспорти бекатлари ишга туширилмоқда, деб хабар берди «Халқ сўзи».

Мазкур «Ақлли бекат»да жамоат транспорт ҳаракат жадвали, фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет, видео назорат, USB электр тармоғи, банк тўлов терминаллари, пойабзал тозалаш ускуналар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилган. Қуёш панеллари эса бекатни автоном электр энергияси билан мунтазам таъминлашга, учта бўлинмага эга чиқинди қутичалари атроф-муҳит озодалиги ва йўловчилар ўртасида экологик маданиятни оширишга хизмат қилади.

Мавсумий иқлим ўзгаришлари инобатга олинган ҳолда, очиқ ва ёпиқ кутиш залларида тезкор маълумотлар олиш учун махсус таблолар ҳам жойлаштирилган бўлиб, инновацион ойналар кечки вақтда катта экран вазифасини ҳам ўтайди. Унда намойиш этиладиган ижтимоий ва тижорат реклама роликларини нафақат ташқаридан, балки, ичкаридан ҳам кузатиш мумкин.

Нашрнинг маълум қилишича, Термиз шаҳрида 50 та ана шундай «Ақлли бекат» қуриш режалаштирилган. Ҳозирга қадар улардан иккитаси фойдаланишга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг