Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда ўзи ясаган «милтиқ»ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Термизда ўзи ясаган «милтиқ»ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 31 январ куни Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир жараёнида, Термиз туманида яшовчи 39 ёшли Р.С. қўлбола усулда ўзи ясаган ўқотар қурол ва 12 дона патронларни жами 1.750.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан қурол ва патронлар ашёвий далил тарқасида расмийлаштириб олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган қўлбола қурол ва патронлар жанговор ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Манба: tergov.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг