Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Террорчилар идеологи Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди (видео)

Террорчилар идеологи Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди (видео)

Фото: «Uznews.uz»

ДХХ ходимлари томонидан Террорчилар ташкилоти идеологи эканлиги аниқлаган навоийлик Ҳамидулло Маманазаров Туркиядан Ўзбекистонга мажбуран жўнатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб, «UzNews» хабар берди.

1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек бўлган Маманазаров Ҳамидулло Ҳусанович Террорчилар ташкилотида ғоявий тарғиботчиси сифатида фаолият олиб боргани аниқланган.

Ушбу шахс террорчилар орасида Ҳамидуллоҳ домла лақаби билан танилган бўлиб, унинг асосий вазифаси ташкилот аъзолари ва аъзоликка қабул қилинаётганларга ғоявий таъсир ўтказиш ва уларнинг онгини «заҳарлаш» бўлган.

Узоқ вақт давомида у «Эҳсон-илм» ноқонуний ташкилоти аъзоси ва кейинчалик унинг раҳбари бўлгани айтилмоқда. Бу ташкилот 2009 йилда ташкил қилинган бўлиб, унинг асосчиси Абдулло Бухорий номи билан танилган Андижон вилоятидан бўлган Мирзағолиб Ҳамидов бўлган.

Ушбу ташкилот «Туркистон ислом ҳаракати» ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, МДҲ давлатларидан ёш йигит ва қизларни интернет орқали террорчилар таркибига қўшиш ва уларни Сурияда жангарилар сафига юбориш каби ишлар билан фаол шуғулланиб келингани таъкидланмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг