Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тез ёрдам» тизимида авиация хам фаолият юрита бошлайди

«Тез ёрдам» тизимида авиация хам фаолият юрита бошлайди

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

2018 йилнинг ўтган 11 ой давомида шошилинч тиббий ёрдам хизматига аҳолидан 8 миллиондан кўпроқ мурожаат тушган. Уларнинг 7 миллиондан кўпроғига тез тиббий ёрдам тизими орқали тиббий хизмат кўрсатилди. Шунинг билан бир қаторда, эндиликда тез тиббий ёрдам хизматини  авиация техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам кўрилаётир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бир миллиондан ошиқ бемор эса республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида стационар ва амбулатор шароитда даволанди.

Кейинги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 3 баробарга кўпайди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич  2016 йилда 748 сўмни,  2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

–Мазкур қарорда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника салоҳиятини янада юксалтириш борасида ҳам талай вазифалар белгиланган эди. Хусусан, тез тиббий ёрдам машиналарининг камида 10 фоизини махсус реанимация машиналари ташкил этиши белгиланган эди. Бугунги кунга келиб тез тиббий ёрдам хизматининг автопарки ушбу мезон даражасига кўтарилди. Яъни, тез тиббий ёрдам машиналарининг 10 фоизини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, хорижда ишлаб чиқарилган «Hyundai», «Nissan» ва «Tоyota» русумли реанимобиллар ташкил этмоқда. Ушбу автотранспортлар шошилинч вазиятларда тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қиладиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди,–дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Даврон Султонов.

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Айни пайтда, Президентимизнинг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида тез тиббий ёрдамнинг автотранспорт паркини янада замонавийлаштириш, тез тиббий ёрдам машиналарини рациялар билан жиҳозлаш, Call-марказлар фаолиятини ривожлантириш,  тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ва шифохонагача бўлган босқичда тиббий ёрдамни такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш, диагностика ва даволаш амалиётига янги технологияларни жорий этиш  ишлари давом этаяпти. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг