Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилда тиббиёт иншоотлари қурилиш ишларига 803 миллиард сўм ажратилади

Жорий йилда тиббиёт иншоотлари қурилиш ишларига 803 миллиард сўм ажратилади

Фото: Зарафшон шахар тиббиёт бирлашмаси

Мамлакатимизда инвестиция дастурлари доирасида шифохоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологияларни татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлмоқда.

2017 йил инвестиция дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 181 та даволаш-профилактика муассасаларида 552,6 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилда бу соҳадаги ишларни янада кенгайтириш, хусусан, вазирлик тизимидаги 310 та тиббиёт иншоотида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва уларни жиҳозлаш учун 803,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг