Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Титаник» қолдиқлари аукционда сотилмоқда

«Титаник» қолдиқлари аукционда сотилмоқда

Фото:«AdMe»

1912 йили Атлантика океанига ғарқ бўлган ва 1496 кишининг ҳаётига зомин бўлган «Титаник» кемасининг айрим қолдиқлари аукционга қўйилди. Бу ҳақда «Sabah» ҳабар бермоқда

Англиядаги «Ҳенри Алдриж ва унинг ўғли» (Henry Aldridge & Son) аукцион марказида кейинги ҳафта кимошди савдосига қўйиладиган қолдиқлар орасида меню, мактублар, почта варақалари ва кема тарихига оид суратлар ўрин олади.

Булардан энг эътибор тортадигани Томас Муднинг «Титаник – муҳташам кема, унинг ҳаракатини пайқаш қийин» дея ёзилган почта варақасидир. Аукционга қўйиладиган қолдиқлар орасида «Титаник» менюсининг юқори нархда сотилиши кутилаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг