Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Қозоғистонда тазйиққа учраган ўзбекистонлик талабалар юзасидан маълумот берди

ТИВ Қозоғистонда тазйиққа учраган ўзбекистонлик талабалар юзасидан маълумот берди

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган Мухтор Авезов номидаги халқаро университетга ўқишга борган талабалар қозоқ миллатига мансуб маҳаллий одамлардан тазйиққа учраётгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга кўра, 2019 йил 21 сентябрь куни Чимкент шаҳридаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда Ўзбекистон Элчиси Саидикром Ниязходжаев, Чимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Университет ректори Сандибай Боранбаев, Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ўринбосари Шерзод Пўлатов, Қозоғистон Халқ ассамблеясининг Чимкент шаҳри бўйича раиси ўринбосари Мурадали Халмурадов, Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг «Дўстлик» этномаданий бирлашмалари ассоциацияси раиси Икрам Хашимджанов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Чимкент шаҳрида таълим олаётган Ўзбекситон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга қонуний чоралар кўриш ва келажакда нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур профилактика тадбирларини ўтказиш борасида кўриладиган чоралар муҳокама қилинган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси (Чимкент шаҳри унинг консуллик округига киради) вазиятни назоратга олган. ТИВнинг топшириғига биноан Бош консулхона вакиллари шаҳарда бўлиб турибди, ҳудуд ва Университет раҳбариятлари, ўзбекистонлик талабалар билан алоқа ўрнатилган. Мамлакатимиздан борган талабаларга уларнинг дипломатик ваколатхона ҳимоясида эканлиги тушунтирилди.

Барча мавжуд муаммолар Чимкент шаҳри маҳаллий ҳокимияти билан биргаликда ҳал қилинади. Маҳаллий ҳокимият дипломатик ваколатхона фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг