Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғ чўққисига ўрнатилган Ўзбекистон байроғи остида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди

Тоғ чўққисига ўрнатилган Ўзбекистон байроғи остида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли Бўстонлиқ туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг 27 йиллиги муносабати билан «Юракларда тўлқин солиб ҳилпирайвер байроғим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими вакиллари, 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда 80 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир иштирокчилари Бўстонлиқ туманидаги Ўзбекистоннинг энг баланд чўққиларидан бирига ўрнатилган давлат байроғи олдида қизғин суҳбатлар ва шеърий айтишувлар ўтказди.

Маълумот учун, ушбу байроқнинг ердан баландлиги 60 метр бўлиб, матонинг узунлиги 22 метр, эни 12 метрга тенг.

Тадбир сўнгида Ёшлар иттифоқининг 100 нафар фаол аъзоларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Кўкрак нишони» топширилди.

Бундан ташқари, ҳарбий қисмдаги ёшларни китоб мутоааласига бўлган қизиқишини орттириш мақсадида ҳарбий қисмдаги  кутубхонага 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти китоблари тақдим этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг