Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадинадаги меҳмонхонада тожик тадбикори ва унинг оиласи ўлик ҳолда топилди

Мадинадаги меҳмонхонада тожик тадбикори ва унинг оиласи ўлик ҳолда топилди

Фото: AP

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида тожикистонлик тадбиркор, 33 ёшли Бахтиёр Додохонов, унинг рафиқаси ҳамда 10 ва 12 ёшли икки ўғли ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «TNews.uz» нашри тожик ОАВга таяниб хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, ўн кун олдин Додохонов оиласи билан бирга, кичик ҳаж (умра)ни амалга ошириш учун Мадинага жўнаб кетган эди. Уларнинг қўлида орқага қайтиш учун чипта бўлган. Жасадлар 5 март куни топилган, содир бўлган воқеа ҳақида марҳумнинг яқинларига эртаси куни хабар берилган. 

Бахтиёр Додохонов Тожикистонда таниқли тадбикор эди. Марҳумнинг отаси Манзурхон Додохонов «Шарқи озод» нашриёт комплекси собиқ директори бўлиб, Бахтиёр оиланинг ёлғиз ўғли эди.

Қариндошлар орасида воқеанинг турли тахминлари — заҳарланишдан тортиб қотилликача бўлган фаразлар илгари сурилмоқда.

«ASIA-Plus»нинг хабар беришича, озирча Тожикистон ва Саудия Арабистонининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари рўй берган ҳодисага муносабат билдиришмади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг