Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон Бош прокурори Мажбурий ижро бюроси фаолияти билан танишди

Тожикистон Бош прокурори Мажбурий ижро бюроси фаолияти билан танишди

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда аниқ механизмларни жорий қилиш йўли билан терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақада хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация аъзолари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази, шунингдек, Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳамда Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон бошчилигидаги делегация
Фото: Ўзбекистон Бош прокуратураси

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, бўлиб ўтган мулоқотдан мамнунлигини, учрашув ўзаро ҳуқуқий муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига туртки бўлишини таъкидлади.

Учрашув якунида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда чегара ҳудудидаги прокуратураларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг