Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон делегацияси Фарғонага келди

Тожикистон делегацияси Фарғонага келди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги қўшни давлат расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация Фарғонага келди.

«Фарғона» халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ва бошқа мутасаддилар тантанали кутиб олдилар.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тожикистон делегацияси аъзолари Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари ишбилармонлари учун ташкил этилаётган халқаро бизнес-форумда қатнашадилар. Форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича расмий учрашувлар белгиланган.

Уч давлат ишбилармонларининг турли йўналишларда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим келишувлар имзолашлари ҳам кутилмоқда.

Шунингдек, меҳмонлар вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини бориб кўриши, йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан таништирилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг