Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон Ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тожикистон Ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: tjk.rus4all.ru

Бугун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти хабар бермоқда.

Ташриф доирасида «Hayatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Хамро Рахимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг