Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда 108 ёшли уруш қатнашчиси учун шахсий парад уюштирилди

Тожикистонда 108 ёшли уруш қатнашчиси учун шахсий парад уюштирилди

Фото: «МИР 24»

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши фахрийсини Ракета кучлари куни билан табриклади. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар берган.

108 ёшни қаршилаган Рашид Каримов Сталинград жанглари ва Берлинга ҳужум қилишда иштирок этган. Уруш қатнашчисига «Ғалабанинг 75 йиллиги» эсдалик медали, торт ва гулларни топширишди.

«Артиллериячи уруш қатнашчисини Ракета кучлари куни билан табриклаш мен учун катта шараф. Энг қизиғи, уруш воқеалари ҳақида телевизор ва китоблардан эмас, ҳақиқий афсона, тирик инсон билан суҳбатлашиб билиб олдим», — дея таъкидлади 201-ҳарбий база артиллерия батареяси командири Дмитрий Немечкин.

Рашид Каримов 1945 йилнинг охирида жонажон қишлоғига қайтиб бориб, узоқ йиллар давомида тарих ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг