Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда имом-хатиблар ёшларни армияда хизмат қилишга чақирмоқда

Тожикистонда имом-хатиблар ёшларни армияда хизмат қилишга чақирмоқда

Фото:«Asia-Plus»

«Ҳисорда ўнлаб руҳонийлар ёшларни армияда хизмат қилишга чақирмоқда», — дея хабар беради шаҳар жоме масжидининг имом-хатиби Шарофиддин Фозилов.

Унинг сўзларига қараганда, ислом уламолари ҳарбий комиссариат ходимлари билан биргаликда йигитларнинг уйларига бориб, улар билан армияда хизмат қилиш зарурияти ҳақида суҳбатлашмоқда. «Биз ватанпарварлик, мамлакат ичкариси ва минтақадаги барқарорлик ҳақида гапираяпмиз. Бизнинг даъватларимиздан сўнг бир неча ёшлар армияда хизмат қилиш хоҳишини билдирганига ўзим гувоҳман», — дейди Шарофиддин Фозилов.

Тожикистон президентининг фармонига биноан баҳорги чақирув 1 апрел куни бошланиб, 31 майга қадар давом этади.

Тожикистон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра мамлакат Қуролли кучлари сафига ҳар йили 15-16  минг киши чақирилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Маҳмадализода бу йил руҳонийлар баҳорги ҳарбий чақириқ кампаниясида фаол иштирок этаётганини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг