Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонга кетаётганда чегарадан қанча миқдорда маҳсулот олиб ўтиш мумкин?

Тожикистонга кетаётганда чегарадан қанча миқдорда маҳсулот олиб ўтиш мумкин?

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Сатторов берган маълумотга кўра, «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёда йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 300 АҚШ доллари миқдоригача божхона тўлови ундирилмайди.

Жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматидаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди:

  • гуруч 3 кг.;
  • нон маҳсулотлари 5 кг.;
  • гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг.;
  • шакар 2 кг.;
  • ўсимлик ёғи 2 кг.;
  • янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг.гача;
  • Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво 2 литргача;
  • барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача;
  • атир ва атирсимон суюқликлар 3 донагача;
  • қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари 65 граммгача.

Маълумот учун: жорий йилнинг 1 мартидан — 1 апрелигача «Жартепа» автомобиль ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга киришда 18 минг нафардан, чиқишда 29 мингдан ортиқ фуқаролар чегарани кесиб ўтишган. Ушбу давр мобайнида жами 1 400 дан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг