Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожмаҳал талофат кўрди

Тожмаҳал талофат кўрди

Фото:«Wikipedia.org»

Ҳиндистоннинг рамзларидан бири бўлган Тожмаҳалнинг иккита минораси қулаб тушди. Бу ҳақда «The Times of India» сайти хабар бермоқда.

Агра шаҳридаги қадимий обидага кучли шамол зарар етказган. Мутасаддилар қулаган миноралардан бири Қирол дарвозаси, иккинчиси эса Жанубий дарвоза томонда эканини айтишган.

Табиий офат бошқа минораларга зиён етказмаган.

XVII асрда бунёд этилган Тожмаҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланади. Бу обидага ҳар куни 12 минг нафар зиёратчи ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг